Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатганми?

Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатганми?

Чилонзор туманидаги 188-мактабнинг бошланғич синф раҳбари дарс ўрнига 9 май муносабати билан байрам тадбири ўтказишга уринган. Мактаб маъмурияти унга дарс вақтида тадбир ўтказмаслик ҳақида огоҳлантириш берган, агар ҳолат такрорланса, ишдан бўшатилиши маълум қилинган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ўқувчиларига «Катюша» ва «Смуглянка» қўшиқларини куйлатмоқчи бўлгани учун ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бошланғич синф ўқитувчиси 8 май куни ўзи раҳбарлик қилаётган 4-«г» синф ўқувчилари билан мактаб маъмуриятини огоҳлантирмасдан дарс жадвалида биринчи соатда кўрсатилган математика фани дарсини ўтмасдан, «Хотира ва қадрлаш куни»ни нишонлашга уринган.

Бундан хабар топган мактаб маъмурияти ўқитувчини дарс маҳалида бундай тадбир ўтказиши мумкин эмаслиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирган. Бу каби тадбирлар дарсдан кейин ўтказилиши зарурлиги, агар ўзбошимчалик қиладиган бўлса, ўқитувчи ишдан бўшаш учун ариза ёзиши лозимлигини билдирган.

Муносабатда ўқитувчи ўқувчиларга «Катюша» ва «Смуглянка» қўшиқларини ёдлатгани тасдиқланмаган, рад ҳам этилмаган.

Шунингдек, мазкур ҳолат Чилонзордаги мактаблардан бирида бўлгани тасдиқланган, аммо расмийлар муассаса рақамини келтирмаган.

Киритилди: 23:40 12.05.2025. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!