Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энг кўп Green Card ютганлар орасида ўзбекистонликлар 1-ўринни эгаллади

Энг кўп Green Card ютганлар орасида ўзбекистонликлар 1-ўринни эгаллади

АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури (Green Card) доирасида 55 мингтагача доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.

Қайд этилишича, 2024 йилда ушбу визани қўлга киритиш учун тахминан 131 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

3 май куни дастур натижалари эълон қилинди, хусусан, Green Card ютганларнинг энг кўпи Африка, Осиё ва Европа мамлакатларида рўйхатдан ўтган. Унга кўра:

  • Ўзбекистон — 5564;
  • Жазоир — 5526;
  • Россия — 5519;
  • Миср — 5515;
  • Судан — 5505 номзод ғалаба қозонган.

«Рўйхатдан ўтган дастлабки 55 минг кишидан баъзилари виза бериш учун ўз ишини давом эттирмаслиги мумкинлиги сабабли, бу муҳимроқ рақам барча DV-2025 рақамлари 2025 йилда (2024 йил 1 октябр, 2025 йил 30 сентябргача) ишлатилишини таъминлаши керак», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Green Card лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Бу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.

Киритилди: 23:29 12.05.2025. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!