Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишган, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнега жўнатилган.

«Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Турсунов Жиноят кодексининг 2442- (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилгани ҳақида маълум қилинганди, аммо кейин шахсга қидирув эълон қилинганлиги ҳақидаги ахборот ИИВ маълумотлар базасига киритиш жараёнида Жиноят кодексининг 2442-моддаси сифатида ёзилган бўлиб, техник хатога йўл қўйилгани айтилганди.

Киритилди: 23:15 12.05.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!