Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қобулжон Аҳмедов “Ёшлар” ижодий бирлашмаси директори этиб тайинланди

Қобулжон Аҳмедов “Ёшлар” ижодий бирлашмаси директори этиб тайинланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида бир қатор ижодий бирлашмалар ва телеканаллар раҳбариятида ўзгаришлар бўлгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, "Ўзбекистон 24" ижодий бирлашмаси директори лавозимига Мадамин Сафаров тайинланди. У шу вақтгача МТРК раҳбари ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

"Ёшлар" ижодий бирлашмасини эса аввал "Менинг юртим" телеканалига раҳбарлик қилган ўзбек медиа менежери Қобулжон Аҳмедов бошқаради. Ушбу бирлашмага “Ёшлар” телеканали ва радиоси ҳамда “Наво” телеканаллари қарайди.

Қобулжон Ахмедов 2022 йилдан буён “Менинг юртим” телеканалининг бош директори сифатида фаолият юритиб келади. Унинг бадиий раҳбарлиги ва продюсерлиги ортидан ўзбек медиасида кўплаб муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган.

"Тошкент" телеканалини бошқарган Нозимжон Мўминов эндиликда "Спорт" телеканали директори лавозимини эгаллади.

Вақтинча "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган Ҳусниддин Эргашов эса энди "Тошкент" телеканалига раҳбарлик қилиши келтирилган.

Киритилди: 22:54 12.05.2025. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!