Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Нетаняҳу энди фойдали эмас, балки юк.."

"Нетаняҳу энди фойдали эмас, балки юк.."

Бу ҳақда "Демократлар” фракцияси аъзоси Яир Голан фикр билдирди.

"Америкаликлар Саудия Арабистони билан келишувни илгари сурмоқда, Эрон билан келишувни илгари сурмоқда, “Минг йиллик келишуви” деб аталувчи янги минтақавий тузилмани илгари сурмоқда. Аммо америкаликлар Нетаняҳу ва Исроилни эътибордан четда қолдиришмоқда. Нетаняҳу барча минтақавий ташаббусларни барбод қилганидан сўнг, АҚШ ёлғиз ҳаракат қилишга қарор қилди. Президент Трамп, илгари Нетаняҳу ўзининг сиёсий омон қолиши учун стратегик шерик деб ҳисоблаган инсон, бугун тушунмоқдаки, Нетаняҳу энди фойдали эмас, балки юк. У бошқа даражадаги лидер эмас, балки жиноят ва хавфсизлик билан боғлиқ терговлардан, улар орасида энг муҳими — "Qatargate" бўйича суриштирувлардан қочаётган шахс, шахсий ва хорижий манфаатларни хавфсизлик масалалари билан аралаштираётган, минтақадаги барқарорликни издан чиқараётган заиф бош вазирдир.

Исроил манфаатлари Нетаняҳу туфайли сотиб юборилди. У бизни ҳатто энг сионистик ва дўстона бўлган Америка маъмуриятларидан ҳам ажратиб қўйди. Биз уни алмаштиришимиз ва улар вайрон қилган ҳамма нарсани тиклашимиз керак".

Аввалроқ, Трамп Яқин Шарқ сафари доирасида Фаластин, Ливан ва Сурия етакчилари билан ҳам учрашиши ҳақида хабар берган эдик. Нетаняху четлатилган учрашув катта саммитга айланиб бормоқда, унда Салмон Трампга Фаластин давлати ҳақидаги таклифини тақдим этади.

Киритилди: 21:35 12.05.2025. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!