Май ойи давомида Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин, деб хабар берди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Бу 1-майдан 31-майгача бўлган Махачқалъа — Тошкент рейсларига тегишли бўлиб, “Ҳаж-2025” дастурининг ўтказилиши ва Махачқалъа халқаро аеропортида йўловчилар оқимининг кўпайиши билан боғлиқ:
“Аэропортга етиб келишни олдиндан режалаштиришни ва парвоздан олдинги назоратдан ўтишда юзага келиши мумкин бўлган кечикишларни инобатга олишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.