Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил гаровдаги бир одам озод қилиниш эвазига Ғазода ўт очишни тўхтатмайди — Бинямин Нетаняҳу

Исроил гаровдаги бир одам озод қилиниш эвазига Ғазода ўт очишни тўхтатмайди — Бинямин Нетаняҳу

Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, Исроил ўт очишни тўхтатиш ёки фаластинлик маҳбусларни озод қилиш бўйича ҳеч қандай мажбурият олмаган, фақатгина 21 ёшли Эдан Александрни озод қилиш учун хавфсиз йўлакни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Аввалроқ ҲАМАС ҳаракати АҚШ ва Исроил фуқаролигига эга бўлган Эдан Александрни асирликдан озод қилишини маълум қилган эди.

Нетаняҳунинг таъкидлашича, Александрни озод қилиш бўйича ваъдага ҳарбий босим орқали эришилган. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС қўлидаги барча гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича келишув ҳақида музокаралар “отишмалар остида ва ҳарбий ҳаракатларни кучайтиришга тайёргарлик давомида” олиб борилади.

Аввалроқ ҲАМАС Эдан Александрни ўт очишни тўхтатиш музокаралари доирасида озод қилишини эълон қилган эди. Александрнинг оиласи у “яқин кунларда” озод қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар олганини маълум қилган.

Киритилди: 18:29 12.05.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!