Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 200 дона "Зардекс" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 10 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган яна 552 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ш. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А.га 20 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:29 10.04.2025. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!