Қозоғистон Жанубидаги сув танқислигини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий ҳисобда 600 миллион куб метр сув ажратади.
Қозоғистон Бош вазири ўринбосари таъкидлашича, жорий йил ёзда Марказий Осиёда сув камлиги, юқори ҳарорат ва ёғингарчилик танқислиги айниқса сезиларли бўлди. Шу боис қўшни давлатлар ўзаро ҳамкорликда сув ресурсларини тақсимлаш чораларини кўрмоқда.