Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва Украина Саудия Арабистонидаги учрашувда нималарни муҳокама қилади?

АҚШ ва Украина Саудия Арабистонидаги учрашувда нималарни муҳокама қилади?

АҚШ ва Украина Саудия Арабистонидаги учрашувда "ҳудудий масалалар", "хавфсизлик протоколлари", АҚШ разведка маълумотларини узатиш ва фойдали қазилмалар бўйича битимни муҳокама қилади.

Бу ҳақда Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди.

"Бизнинг жамоамиз, украиналиклар ва ушбу муҳокамаларга алоқадор бўлган европаликлар ўртасида кўплаб музокаралар бўлиб ўтди. Мен буни олдинга силжиш сифатида тавсифлайман. Умид қиламанки, келишувга эришамиз. Саудия Арабистонидаги учрашув кун тартибида Украина учун хавфсизлик протоколлари каби муҳим масалалар турибди, бу уларни хавотирга солмоқда. Шунингдек, ҳудудий масалалар ва энергетика мавзулари ҳам муҳимдир. Муҳокамаларда барча томонлар ўз умид ва талабларини аниқ ифода этиши керак. Шундан сўнг биз муқобил келишувлар юзасидан музокараларни бошлашимиз мумкин", — дея изоҳ берди Уиткофф.

"Трампнинг махсус вакили, шунингдек, Вашингтон ушбу музокаралардан “сезиларли прогресс” кутаётганини таъкидлади. Хусусан, америкаликлар фойдали қазилмалар бўйича битим имзоланишига умид қилмоқда", дея хабар бермоқда Reuters.

Бундан ташқари, Уиткофф Келлоггнинг сўзларига қўшилиб, АҚШ Украинага мудофаа учун зарур бўлган разведка маълумотларини узатишни тўхтатмаганини қайд этди.

Киритилди: 12:08 11.03.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!