Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад Аш-Шараа мамлакатдаги қонли тўқнашувларга ҳақида изоҳ берди

Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад Аш-Шараа мамлакатдаги қонли тўқнашувларга ҳақида изоҳ берди

Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад Аш-Шараа мамлакатдаги қонли тўқнашувларга ҳақида изоҳ берди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, бу тўқнашувлар натижасида алавий озчилигидан юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган. Аш-Шараанинг маълум қилишича, ушбу воқеаларга ағдарилган президент Башар Асадга содиқ кучлар ва номаълум бир хорижий давлат айбдор.

"Сурия ғарбидаги тўқнашувларни собиқ президентнинг укаси Моҳир Асад бошчилигидаги 4-дивизия ҳарбийлари қўзғатди. Улар хорижий давлатлардан бири томонидан қўллаб-қувватланган. Исёнчи гуруҳлар тартибсизликлар ва жамоалараро низо қўзғатишга уринди", — дея маълум қилди Аш-Шараа Reuters агентлигига.

Шу билан бирга, Сурия президенти бунга жавобан "катта миқдордаги кучлар" мамлакатнинг Ўрта ер денгизи қирғоғига киритилгани ва кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилганини тан олди.

Аш-Шараа тўқнашувларга алоқадор хорижий давлат номини очиқламади, бироқ "Суриядаги янги воқелик туфайли ютқазган томонлар" ҳақида гапирди. Reuters хабарига кўра, бу гаплар Асаднинг эски иттифоқчиси — Эрон томонига ишора қилади. Ўз навбатида, Теҳрон Суриядаги зўравонликларга алоқадор эканлигини рад этмоқда.

Аш-Шара тартибсизликлар давомида хавфсизлик кучларининг 200 нафар ходими ҳалок бўлганини маълум қилди, бироқ умумий қурбонлар сонини ошкор этмади. Унга кўра, бу масала билан алавийлар ҳам кирган мустақил қўмита шуғулланади.

Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази (SOHR) берган сўнгги маълумотларга кўра, 6 мартдан буён 1400 дан ортиқ одам, жумладан, 973 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Киритилди: 10:30 11.03.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!