Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Боксда янги давр: 5 ўзбек боксчиси 220 МИНГ ДОЛЛАРЛИК мукофот учун РИНГГА ЧИҚАДИ!

Боксда янги давр: 5 ўзбек боксчиси 220 МИНГ ДОЛЛАРЛИК мукофот учун РИНГГА ЧИҚАДИ!

5 нафар боксчимиз 220 минг АҚШ долларига даъвогарлик қилади.

Жорий йилдан бошлаб Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) илк бор йирик миқёсдаги Гран-при мусобақасини ташкил этади.

Мазкур турнирда 41 давлатдан 128 нафар боксчи иштирок этиши эълон қилинган бўлиб, мусобақа Олимпия тизимида ўтказилади. Жанглар 4 та вазн тоифасида ташкил этилади ва ҳар бир вазнда 32 нафар боксчи ғолиблик учун рингга чиқади. Ҳар бир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган спортчилар Гран-при доирасида жами 220 минг АҚШ долларига эга бўлади.

5 босқичдан иборат Гран-прининг илк босқичи апрель ойида Саудия Арабистонида старт олади, якуний босқичи эса йил охирида ўтказилади. Мусобақада иштирок этиш истагини билдирган боксчиларнинг ёши 26 дан ошмаган ҳамда профессионал боксда 16 тадан кўп жанг ўтказмаган бўлиши талаб этилади.

Профессионал ва Олимпия бокс тизимларини бирлаштирган ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини Абдумалик Халоков, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов ҳимоя қилади. Улар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида саналишади.

Бутунжаҳон бокс кенгаши WBC Гран-приси учун белгиланган мукофот жамғармасини ҳам эълон қилди. Унга кўра:

— 1/16 финал ғолибига – 15 минг доллар, мағлубга – 7 500 доллар;

— 1/8 финал ғолибига – 20 минг доллар, мағлубга – 10 минг доллар;

— 1/4 финал ғолибига – 35 минг доллар, мағлубга – 15 минг доллар;

— 1/2 финал ғолибига – 50 минг доллар, мағлубга – 25 минг доллар;

— турнир чемпиони – 100 минг доллар мукофот пули билан тақдирланади.

Киритилди: 20:15 10.03.2025. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!