Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Корея тез орада Украинага янги ҳарбий контингент юборади

A A A
Шимолий Корея тез орада Украинага янги ҳарбий контингент юборади

Шимолий Корея тез орада Украинага янги ҳарбий контингент юборади, деб ёзмоқда New York Times Пентагонга таяниб.

Нашрнинг Пентагондаги манбаларига таяниб ёзишича, Шимолий Корея қуролли кучлари умумий ҳисобда 1,2 миллион кишини ташкил қилади. КХДР шунингдек, Россияга артиллерия тизимларини, хусусан, 170 миллиметрли “Кўксан” ўзиюрар қуролини топширишни давом эттирмоқда.

Мақолада айтилишича, фронтда шимолий кореяликлар шиддатли ўқлар остида ва миналар билан қопланган далалар бўйлаб 40 ва ундан ортиқ кишилик гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳужумлар пайтида тўхтамасдан ҳаракатланмоқда. Агар улар бирор позицияни эгаллаб олишса, уни русларга қолдирадилар ва ўзлари янги ҳужумга тайёргарлик кўришади.

Киритилди: 19:12 23.01.2025. Ўқилди: 1639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!