Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Украинага ёрдам беради, Маск эса Европада демократияга таҳдид солмоқда — Олаф Шолц

Трамп Украинага ёрдам беради, Маск эса Европада демократияга таҳдид солмоқда — Олаф Шолц

Германия канцлери Доналд Трампнинг 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурациясидан кейин АҚШ Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишини кутмаслигини билдирди. Шолцнинг матбуотга маълум қилишича, у Қўшма Штатларда президентлик сайлови ўтказилганидан сўнг Трамп билан икки марта суҳбатлашган.

Канцлер шунингдек, америкалик миллиардер Илон Маскнинг позицияси ҳақида ҳам фикр билдирди.

"Маск бутун Европада – Буюк Британия, Германия ва бошқа кўплаб давлатларда ўта ўнгчиларни қўллаб-қувватламоқда. Бу мутлақо номақбул ҳаракат, у Европада демократик ривожланишга таҳдид солмоқда", – деди Германия ҳукумати раҳбари.

Аввалроқ Маск Германия сиёсатчиларини, жумладан Шолцни кескин танқид қилган эди.

Киритилди: 18:32 17.01.2025. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!