Путин ғарбнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг янги ўрта масофага учувчи гипертовушли «Орешник» ракетасини тута олмаслигидан мақтанди.
Бу ракета ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин ва ноябрь ойида Украинанинг Днепр шаҳрига учирилиб, чекланган зарар етказган эди.
«Бу ракеталарни уриб туширишнинг имкони йўқ», деди Путин Украинанинг ғарб тарафдорларини «юқори технологияли 21-аср дуэли»га чақиришдан олдин.
«Улар нишонни танлашсин, эҳтимол Киевда, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини у ерга қўйинг ва биз Орешник билан зарба берамиз», деди у. «Келинг, нима бўлишини кўрамиз».