Албаниянинг Тирана шаҳри Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг 13-Бош ассамблеясига мезбонлик қилмоқда.
Жаҳон спортинг энг нуфузли спорт ташкилотларидан бири ҳисобланган ISSAнинг йиғилишида Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон ҳам иштирок этди.
Ушбу ассамблея давомида у ISSA Президенти шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал-Файсал ва Бош котиб жаноб Носир Мажали билан музокаралар олиб борди.
Музокараларда ISSA Президенти Кураш исломий қадриятларга мос энг олийжаноб спорт тури эканлигини эътироф этди. Кураш Ислом Бирдамлик ўйинларининг бир қисмига айланганлигини мамнуният билан эълон қилди.
2025 йилда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинларида Кураш бўйича расмий беллашувлар бўлиб ўтади.
Учрашув давомида Ислом халқлари ўртасида курашни янада ривожлантириш, таълим ва тарғибот йўналишларида бир қатор вазифаларни бажариш каби мажбуриятлар келишиб олинди.
Ушбу жараённинг бир қисми сифатида тез орада ИКА техник директори ISSA Техник департаменти билан ҳамкорликда мусобақа учун вазн тоифалари ва бошқа техник тафсилотларни якунлаш бўйича учрашувлар белгиланди.
2025 йилги Ислом бирдамлик ўйинлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан ўтказилади ва бу қарор бутун дунё кураш жамоатчилиги учун катта ютуқдир.