Жорий йилнинг 19 декабрь куни Бўстонлиқ тумани, “Фазогир” МФЙ, 3-уйда яшовчи фуқаро Х. Н. Бўстонлиқ туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Бўстонлиқ тумани, “Фазогир” МФЙ, Фазогир кўчаси, 22-уй, 4-хонадонда яшаган опаси С. Н., поччаси С. Б. ва жияни М. Б. (2006 йилда туғилган) яшаш хонадонида вафот этганлигини маълум қилган.
Бош прокуратура матбуот котибининг aniq.uzга маълум қилишича, Бўстонлиқ туман СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, фожиага ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмокда.