Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Погба 3 йилга қамалди

Погба 3 йилга қамалди

Футболчи Поль Погбанинг акаси қаттиқ режим асосида қамалди.

Эслатиб ўтамиз, Матиас Погба укаси Полни ўғирлаб кетган ва уни қўйиб юбориш учун 13 млн евро талаб қилган. 26 ноябрь куни ушбу иш юзасидан суд жараёни ўтказилган.

Прокуратура Матиа Погбани 3 йилга (2 йили қаттиқ режим асосида) озодликдан маҳрум қилиш жазосини уй ҳибсида ушлаш ёки электрон браслет тақиб юриш билан алмаштириш вариантларини тавсия қилди.

"RMC Sport" маълумотига кўра, Матиа Погба 3 йилга қаттиқ режим асосида озодликдан маҳрум қилинган ва жазони колонияларда ўтказиши белгиланган. Шунингдек, у 20 минг евро миқдорида жарима тўлайди.

Қолган 5 нафар судланувчи эса 1-8 йиллик қамоқ жазоларини олди ва 20дан 40 минг еврогача жаримага тортилди. Шунингдек, қамоқдан чиққан пайтидан бошлаб 10 йил давомида қурол олиб юриш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Киритилди: Бугун 10:46. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!