Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда ошпаз Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборгани учун 10 йилга қамалди

Андижонда ошпаз Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборгани учун 10 йилга қамалди

Андижонда ошхонада ишловчи З.М. ижтимоий тармоқларда экстремистик видеоларни кўриб, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ҳамда “Ғуробо катибаси” гуруҳлари аъзолари билан боғланган.

Уларнинг таъсирида Сурияга кетишни режалаштирган, аммо оилавий муаммолар туфайли бу мақсади амалга ошмай қолган.

Бу орада, у 2023 йилнинг августидан декабригача танишлари орқали 7150 доллар ва 41 миллион сўмни мобил иловалар ёрдамида криптовалюта ҳисобларига ўтказган.

Шунингдек, бир аёлни Қирғизистон орқали Туркияга, у ердан эса Сурияга юборишни ташкил қилган.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, суд унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Киритилди: 17:12 19.12.2024. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!