Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия ядро флотини АҚШ қирғоқларига кўчирмоқда

A A A
Россия ядро флотини АҚШ қирғоқларига кўчирмоқда

Куба Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия ҳарбий кемалари («Адмирал Горшков» фрегати, «Қозон» атом сув ости кемаси, «Академик Пашин» танкери ва «Николай Чикер» қутқарув кемаси) 12 июнь куни «расмий ташриф билан» Гавана портига киради.

«Ушбу ташриф Куба ва Россия ўртасидаги тарихий дўстлик муносабатлари билан боғлиқ ва халқаро қоидаларга қатъий амал қилади. Кемаларнинг ҳеч бирида ядро қуроли йўқ, шунинг учун уларнинг мамлакатимизда бўлиши минтақа учун хавф туғдирмайди», — деди Куба Мудофаа вазирлиги.

«Қўшма Штатлар Россия кемалари отрядининг Кубага ташрифи билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда ва бу ҳодисани ўз миллий хавфсизлигига таҳдид деб билмайди», - деди Оқ уй.

Киритилди: 12:35 07.06.2024. Ўқилди: 11610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!