Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мўғулистондаги ўрмон-дашт ёнғинлари 38430 гектар ерни йўқ қилди

A A A
Мўғулистондаги ўрмон-дашт ёнғинлари 38430 гектар ерни йўқ қилди

Мўғулистонда ўрмон-дашт ёнғинлари натижасида 38430 гектар ер вайрон бўлган.

Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига таяниб CэнтралАциа (MNG) хабар берди.

«Мўғулистоннинг Хентий вилоятидаги Норовлин сомони ва Дорнод вилоятининг Матад сомонида ўрмон-дашт ёнғинлари содир бўлди. Ёнғинларни ўчиришга ўт ўчирувчилар ва маҳаллий аҳоли жалб қилинди», — дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрмон-дашт ёнғинларининг аксарияти одамларнинг эҳтиётсизлиги, ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш, баҳор фаслида ўт-ўланларни ёқиш натижасида содир бўлади.

Мўғулистон Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси Улан-Батор ва 21 та Мўғул вилояти аҳолисига қуруқ жойларда олов ёқмаслик ва сигарет қолдиғини ерга ташламаслик тавсияси билан яна бир бор мурожаат қилди.

2024 йил бошидан буён Мўғулистонда жами 44 та ўрмон-дашт ёнғинлари қайд этилди, натижада 435 минг гектардан ортиқ ўрмон ва яйловлар вайрон бўлди.

Киритилди: 16:56 03.05.2024. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!