Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда МИБ автобусни хатлангач, завод ишчилар ҳақини беришга "пул топди"

Жиззахда МИБ автобусни хатлангач, завод ишчилар ҳақини беришга "пул топди"

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.

Бироқ, айрим иш берувчилар ходимларни ишлатиб, иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради.

Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича судининг 16 нафар фуқароларининг “ Корбонат ” Акциядорлик жамиятидан ҳисобланган, лекин тўланмаган 117 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли «Исузи» русумли автобуси мавжуд қарздорлик эвазига хатланиб, банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилган.

Давлат ижрочиси томонидан мазкур автобус баҳолатиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилаётганидан хабар топгандан сўнг жамият томонидан 16 нафар фуқароларининг тўланмаган 117 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари тўлиқ ундириб берилди.

Киритилди: 23:11 04.04.2024. Ўқилди: 3243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!