Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШда қопламаси йўқолган самолёт парвоз қилди

A A A
АҚШда қопламаси йўқолган самолёт парвоз қилди

Сан-Францискодан Медфордга учаётган United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти парвоз пайтида қопламанинг бир қисмини йўқотди, бироқ ўз манзилига муваффақиятли қўнди, деб хабар беради ТАСС.

Бу ҳақда Fox 13 телеканали хабар берди.

Унга кўра, бортда 139 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қурбонлар йўқ.

Ташқи панелнинг йўқолиши фақат самолёт қўнгандан кейин сезилди. Компания вакилининг телеканалга маълум қилишича, авиаташувчи “самолётни пухта текшириш ва таъмирлаш”, шунингдек, “ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув” ўтказади.

Киритилди: 11:57 17.03.2024. Ўқилди: 1812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!