Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Амир Темур боғлари қайта тикланади

A A A
Амир Темур боғлари қайта тикланади

Президентнинг “2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”га қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА xaбар берди.

Қарорга кўра, сессиянинг Самарқанд шаҳрида ўтказилишининг аҳамияти ҳақида юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратилиб, улар маҳаллий ва хорижий ОАВларда эфирга бериб борилади.

Шунингдек, сессиянинг “Самарқанд – жаҳон тамаддунлари чорраҳасида” китоб-албоми ўзбек, рус, инглиз ва франсуз тилларида чоп этилади. Бундан ташқари, почта маркалари ва конвертлар туркуми яратилади, тақвимлар ва кўргазмали тарғибот воситалари, эсдалик тангалари, кумуш ва олтин тангалар муомалага чиқарилади.

Сессия Силк Роад Самарканд сайёҳлик мажмуасида ўтказилади. Бундан ташқари, ЮНЕСКО мезонлари асосида ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Буюк ипак йўли давлат музейи ташкил этилади. Шу билан бирга, Амир Темур боғлари қайта тикланади, Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий марказини муҳофаза қилишга қаратилган унинг мастер ва менежмент режаларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли қарорлар лойиҳалари белгиланган тартибда киритилади.

Киритилди: 12:49 16.03.2024. Ўқилди: 1466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!