2024–2028 йилларда Ўзбекистонда 21 миллион гектардан ортиқ яйлов ва пичанзорлар инвентаризациядан ўтказилиб, электрон хариталар ишлаб чиқилади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.
Бу ҳақда ҳукуматнинг жорий йил 12 мартдаги қарорида айтилган. Ҳужжат яйловлар ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш, шунингдек, яйловларнинг деградациясига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Бунинг учун Яйловлар ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш Стратегияси тайёрланади, тегишли дастур ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади.
Қарор билан тасдиқланган дастурнинг йўналишларидан:
яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш;
яйловлар ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш;
яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш;
ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш.
Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига кўра Ўзбекистонда ҳам қарийб икки миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари рақамлаштирилади.