Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда фуқаронинг компенсация пулини ҳокимлик масъуллари ва бошқа шахслар талон-торож қилгани ростми?

A A A
Андижонда фуқаронинг компенсация пулини ҳокимлик масъуллари ва бошқа шахслар талон-торож қилгани ростми?

Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган “фуқаро Г.А.нинг “S-b” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бузилгани учун белгиланган компенсация пули ҳокимлик масъуллари ва бошқа шахслар томонидан талон-торож этилгани юзасидан йўллаган мурожаати прокуратурада ўрганилмаётгани ҳақида”ги хабар юзасидан.

Аниқланишича, фуқаро Г.А.нинг шу мазмундаги мурожаати муқаддам Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилган.

Андижон шаҳар ҳокимининг 05.02.2018 йилги қарори билан ушбу муассаса биносининг ¼ давлат эҳтиёжи учун бузилиб, суд қарори асосида 418,4 млн. сўм компенсация пули ундириш белгиланган.

Кейинчалик, шаҳар ҳокимлиги ва муассаса раҳбари келишуви асосида, ҳокимнинг 15.01.2021 йилги қарори билан компенсация пули ўрнига Қўшариқ даҳаси, Найман кўчасидаги 840 кв.м. ва Бўстон даҳаси, Лутфий кўчасидаги 420 кв.м. ер майдонлари ажратилган.

Бироқ, ушбу ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширилишида фуқаролар томонидан тўсқинлик қилиниши натижасида ишончли вакил Л.К. нинг аризаси асосида ФИБ Андижон туманлараро судининг 20.04.2023 йилги ҳал қилув қарори билан ер майдони ҳокимлик захирасига қайтарилиб, 1,2 млрд. сўм компенсация пули тўлаш белгиланган.

Ўрганиш натижасига кўра, муаллифга келгусида компенсация пулларини ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилиб, муаллиф бундан 23.01.2024 йилда ёзма равишда хабардор этилган.

Киритилди: 16:23 29.02.2024. Ўқилди: 1432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!