Қизил денгиздаги операция чоғида америкалик ҳарбийлар биринчи марта Яман ҳусийлари томонидан бошқарувчисиз сув ости қурилмаси қўлланилганини аниқлади, дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати
Сув ости дрони 17 февраль куни Қўшма Штатлар ҳарбийларнинг ҳусийлар томонидан кемаларга қилинган ҳужумни қайтариш операцияси чоғида аниқланган. Бу ҳуcийлар томонидан 23 октабрда ҳужумлар бошланганидан бери кузатилган биринчи бошқарувчисиз сув ости кемаси, дейилади CENTCOM баёнотида.