Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина қўшинлари Авдеевкани тарк этди

A A A
 Украина қўшинлари Авдеевкани тарк этди

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Oлександр Сирский Донецк вилоятидаги Авдеевка аҳоли пунктидан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.

"Авдeевка атрофида юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, қуршовга тушмаслик, ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш мақсадида мен бўлинмаларимизни шаҳардан олиб чиқиб, мудофаага янада қулайроқ йўналишларда жойлаштиришга қарор қилдим", — дейилади Сирскийнинг баёнотида.

Украинанинг "Таврия" қуролли гуруҳи қўмондони Александр Тарнавскийнинг сўзларига кўра, шахсий таркиб аллақачон ҳудуддан олиб чиқилган ва ҳарбийлар маълум бир чизиқда мудофаа позицияларини эгаллаган.

Шундай қилиб, Россия катта йўқотишларга қарамай Украина Қуролли Кучларининг 2014 йилдан бери ўзгармаган мудофаа чизиғини эгаллади.

Киритилди: 11:28 17.02.2024. Ўқилди: 2734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!