Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Камала Харрис: "Вашингтон Исроил ёки Ғазога қўшин юбориш ниятида эмас"

A A A
Камала Харрис: "Вашингтон Исроил ёки Ғазога қўшин юбориш ниятида эмас"

Қўшма Штатлар Исроил ёки Ғазо секторига қўшин жўнатиш ниятида эмас. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Камала Харрис CBS News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Вице-президент Исроилнинг «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи» борлигини таъкидлади, аммо «ҲАМАС ва фаластинликларни чалкаштирмаслик керак», деди.

Унинг сўзларига кўра, фаластинликлар ҳам исроилликлар каби хавфсизлик, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ҳурмат қилиш ҳуқуқига эга.

Харрис Исроил-Фаластин можаросида уруш қоидаларини ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақида ҳам гапирди.

Шунингдек, вице-президент Эронни бу масалага аралашмасликка чақирди.

Киритилди: 23:03 30.10.2023. Ўқилди: 1640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!