БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластин бўйича фавқулодда махсус сессияси 26-октябр куни ўтказилади.
Бу ҳақда ташкилот Бош ассамблеясининг 78-сессияси раисининг расмий вакили Моника Грели маълум қилди.
“БМТ Бош Ассамблеясининг жаноб президенти Деннис Фрэнсис 26 октябрь, пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеясининг 10-фавқулодда махсус сессиясининг 39-ялпи мажлисига раислик қилади”, — дейилади хабарда.