Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

A A A
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан Фаррух Рахимович Шарипов ва Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ф. Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йил Самарқанд давлат тиббиёт институти, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2002-2009 йилларда Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, 2009-2012 йилларда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

2012-2014 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи бўлган. 2015-2016 йилларда Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ф. Шарипов 2021 йилдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ф. Ташпулатов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2006-2007 йилларда “Парвина суғурта” суғурта компанияси Тошкент шаҳри дирекцияси директори, 2007-2010 йилларда “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси менежери, бош менежери лавозимларида меҳнат қилган.

2011-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул вазифаларда ишлаган.

Ф. Ташпулатов 2021 йилдан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Киритилди: 13:27 12.09.2023. Ўқилди: 2165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!