Барчамизга маълумки, илгари ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш учун аниқ бир мезон белгилаб берилмаганди. Бу жараёнда инсон омили муҳим саналиб, мактаб раҳбари ўзи истаганча дарс соатларини тақсимлаган.
Ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига етарлича эътибор қаратилмаган.
Ҳозир бундан эмас. Бугунги кунда ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгилаб қўйилган.
❕Ҳўш, унда қайси тоифадаги ўқитувчилар 30 соатгача дарс олиши мумкин?
Тасаввур қилайлик, сиз она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиз ва сиз биринчи малака тоифага эгасиз. Бошқа ҳамкасбларингиз эса иккинчи ва тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар дейлик.
Мактабда она тили ва адабиёт фанидан жами 64 соат дарс соати мавжуд бўлса, ана шу ҳолатда сизни мактаб директори 30 соат дарс билан таъминлаши керак бўлади. Қолган ҳамкасбларингизга эса 34 соат тенг тақсимланади.
Чунки, «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомда устувор кетма-кетлик асосида ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари (бир ярим ставкагача) белгиланиши қайд этилган.
Фақатгина максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.
Хулоса шуки, қайси ўқитувчи педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бўлса ва касбий маҳорати юқори бўлса, биринчи навбатда ўша ўқитувчига кўпроқ дарс соатларини ажратилади.