2026 йилга мўлжалланган Луврда қозоқ санъати кўргазмаси доирасида «Олтин одам» тарихий ёдгорлиги ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилади.
«Олтин одам» - Қозоғистоннинг энг қимматли ёдгорлиги, мамлакат рамзи ҳисобланади. Бунгача ушбу ёдгорликни халқаро миқёсда миллий брендга айлантириш мақсадида дунёнинг 12 давлатида «Олтин одамнинг жаҳон музейларига йўлланиши» халқаро лойиҳаси амалга оширилган эди.
2026 йилда Франциядаги Лувр музейида Қозоғистон миллий кўргазмасини ташкил этиш доирасида «Олтин одам» ва музейдаги тарихий аҳамиятга эга бўлган ашёлар экспонатларни саралаш комиссиясига тақдим этилади», - дейилади Миллий музей хабарида.