"Россия Сомалининг 690 миллион доллардан ортиқ қарзларидан кечди", дея маълум қилди Сомали бош вазири ўринбосари Салаҳ Аҳмад Жама.
Мамлакатлар Москва олдидаги қарзларни тартибга солиш бўйича иккита муҳим ҳужжатни имзоладилар. Улардан бири СССР давридаги қарзларга тегишли - 1961 йилда Сомали Марказий банки ҳисобварақларида блокланган 7,5 миллион доллар, иккинчиси Сомалининг Париж кредиторлар клуби олдидаги мажбуриятларидир.