Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бизнес-омбудсман томонидан мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чораси қўлланилган

A A A
Бизнес-омбудсман томонидан мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чораси қўлланилган

Ўтган олти ойда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар билан ишлашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чораси қўлланилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова маълум қилди.

2023 йил январь-июнь ойларида Бизнес-омбудсманга жами 4 414 та мурожаат келиб тушган. Хусусан:

⏺солиқ – 18%,

⏺ер, кадастр, архитектура – 14%,

⏺банк, молия ва кредит – 13%,

⏺инфратузилма – 8%,

⏺суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиши – 7%ни ташкил этди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорлар манфаатида судларга жами 24 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган бўлиб, бунинг натижасида тадбиркорлар фойдасига 12,9 млрд сўм ундирилиши белгиланган.

Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девони томонидан шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 1 474 та баённома расмийлаштирилди.

Киритилди: 14:41 27.07.2023. Ўқилди: 1813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!