Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейра “Congresso em Foco” нашрига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун кўплаб давлатларнинг саъй-ҳаракатлари зарур, деди.
Унинг қайд этишича, Бразилия ўзини икки давлат ўртасида воситачи сифатида кўрсатмайди.
"Биз воситачи ролига номзод эмасмиз", деди вазир.
Шу билан бирга, дипломат Бразилия ҳар қандай тинчлик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини, бироқ улар бир неча давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилишини айтди.