Бугун Транспорт вазири Илхом Махкамов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ахмад Фарук билан учрашди.
Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.
Хусусан, икки мамлакат ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида томонлар Афғонистон ҳудуди орқали мултимодал ташувларни ривожлантириш зарурлигини қайд этиб ўтди.
Шунингдек, Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилиши лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.