Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бектемир ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилади

A A A
Бектемир ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилади

Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00дан 18:00га қадар вақтинча ўчирилди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Бектемир туманининг «Ийк ота» МФЙнинг Ораста, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Чилонзор туманининг Боғистон ва Лутфий кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаҳ хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.

Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш ва Давлат дастурлари асосида ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Киритилди: 13:47 05.06.2023. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!