Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter'ни қўлга киритгач, ижтимоий тармоқ ходимларини қисқартиришни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The New York Times тўртта манбага таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, айрим раҳбарлардан ишдан бўшатиш учун ходимлар рўйхатини тузиш сўралган.
Аввалроқ маълум бўлишича, Илон Маск Twitterни бошқарган, собиқ раҳбарият компания бош офисини тарк этган.
Бизнесменнинг айтишича, Twitter турли эътиқодли одамлар учун мунозара учун ҳалол платформага айланиши керак.