Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарёдаги даладан топилган жасад тафсилотлари маълум қилинди

A A A
Сирдарёдаги даладан топилган жасад тафсилотлари маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жасад 53 ёшли эркакка тегишли экани аниқлаган.
“Дарё” нашрининг аниқлик киритишича, марҳум Ғ.А. ФВВ Мирзаобод тумани бўлимида ишчи бўлиб ишлаган.
Экспертизанинг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгачни кесилиши ва ташқи қон кетиши сабаб бўлгани кўрсатилган.
Туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Киритилди: 16:37 14.11.2021. Ўқилди: 8813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!