Маълум қилинишича, янги чекловга кўра, аёлларга камера қаршисида пицца ёки сендвич ейиш, қизил рангдаги ичимликлар ичиш, шунингдек, чарм қўлқоп кийиш тақиқланган. Шунингдек, одамларни уй шароитида тасвирга олиш ҳамда эркакнинг аёлга чой қуйгани тасвирланган саҳналарни кўрсатиш ҳам ман қилинган.Бу ҳақда «IranWire» хабар берди.
Қайд этилишича, янги тақиқни Эрон телерадиоэшиттириш корпорациясининг ПР-директори, шунингдек, телевиденияда ахлоқсизлик меъёрларини назорат қилиш билан шуғулланувчи Амир Ҳусайн Шамшодий эълон қилган.
Таъкидланишича, бу каби тақиқларнинг жорий этилишига интернетда намойиш этилган лавҳалардан бири сабаб бўлган. Машҳур «Pishgoo» ток-шоусига таклиф қилинган актрисанинг юзи цензурачилар томонидан ёпиб қўйилгани учун видеодан фақат аёлнинг овози эшитилган. Ўз навбатида, бу фойдаланувчиларнинг танқидига сабаб бўлган.