Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонга "Спутник V" вакцинасининг биринчи партияси етиб келди

A A A
Ҳиндистонга "Спутник V" вакцинасининг биринчи партияси етиб келди

Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси маълумотларига кўра, "Спутник V" коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи партияси Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрига етиб келди.

"Шу куни мамлакатда оммавий ваксинация бошланади, бу бутун катталар аҳолисини қамраб олади", дейилади хабарда. Манбанинг таъкидлашича, "ёзга келиб, Ҳиндистон Россия вакциналарини ишлаб чиқариш бўйича энг йирик хорижий марказ бўлишга тайёрланмоқда".

Aввалроқ Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан суҳбатда Ҳиндистонга шошилинч гуманитар ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилганди.

Киритилди: 16:18 01.05.2021. Ўқилди: 3593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар