21-апрель куни соат 00.30 да Бектемир туманидаги шаҳарга кириш ЙПХ постида 34 ёшли фарғоналик Бахтиёр Ю.га тегишли “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув вақтида 42 ёшли йўловчи Азиза Г.нинг ёнида 15 конвалюта (150 та таблетка) “Трамадол” дори воситаси топилди.
«Сувсоз» корхонасининг хабар беришича, Тошкентда 24 апрелдан совуқ сув тарифлари ошди. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқланди.
Тошкент кўчаларида ёғган дўл видеосини Repost эълон қилди. Megaplanet савдо маркази ёнидан ўтиб кетаётган машина ичидан олинган видеода, олд ойнага дўл урилиб ёғаётганини кўриш мумкин.
2019 йил 24 апрель куниТошкент шаҳрининг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган “Агрегат” АЖ заводи ҳудудида ижарада ишлаётган “обой” ишлаб чиқариш цехининг ярим тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатни жойлади.
Кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинлар натижасида пойтахт автобусларни сув босди.
Тошкентда кузатилган кучли ёмғир сабаб марказий кўчалардан бирида ҳаракатланаётган автомобиллар устига дарахт ағдарилди. Ушбу ҳолат акс этган видео интернет фойдаланувчилари томонидан Mover’га жойлаштирилди.
Тошкентда cув тошқинларни бартараф этиш учун туман ҳокимлари, ихтисослашган ташкилотлар раҳбарлари иштирокида махсус штаб ташкил қилинди. 24 соат давомида навбатчилик тартибида ишлайдиган штабга Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бошлиқ этиб тайинланди, дейилган ҳокимият хабарида.
Тошкент шаҳар хокимлиги матбуот хизмати сув тошқинларини олдини олиб бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълумот берди.
Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёмғир натижасида эрта тонгдан кўчаларни сув босди, деб хабар беради «Podrobno.uz».