2019 йил 24 апрель куниТошкент шаҳрининг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган Агрегат АЖ заводи ҳудудида ижарада ишлаётган обой ишлаб чиқариш цехининг ярим тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, оқибатда омборнинг ярим тайёр маҳсулотлари қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.