Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Ласетти" тўхтатилди: йўловчи аёл қўлга олинди

A A A
"Ласетти" тўхтатилди: йўловчи аёл қўлга олинди

21-апрель куни соат 00.30 да Бектемир туманидаги шаҳарга кириш ЙПХ постида 34 ёшли фарғоналик Бахтиёр Ю.га тегишли Ласетти русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув вақтида 42 ёшли йўловчи Азиза Г.нинг ёнида 15 конвалюта (150 та таблетка) Трамадол дори воситаси топилди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми ( Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар ) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:28 26.04.2019. Ўқилди: 4356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар