Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёмғир натижасида эрта тонгдан кўчаларни сув босди, деб хабар беради Podrobno.uz .
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сув босган кўчалар акс этган фото ва видеоларни ўз саҳифаларига жойлай бошлади. Ҳаммасидан ёмони, ёмғир вазиятни оғирлаштириб ёғишда давом этмоқда , дейилади хабарда.
Ўзгидромет нинг маълум қилишича, ёмғирли об-ҳаво бугун ўз ниҳоясига етади ва ой охирига қадар бошқа ёғингарчилик кузатилмайди.