Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда доимий пропискани бекор қилиш тўғрисида петиция эълон қилинди. У овозга қўйиладими?

Тошкентда доимий пропискани бекор қилиш тўғрисида петиция эълон қилинди. У овозга қўйиладими?

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев Менинг фикрим жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатни жойлади. Блогер ўзининг телеграм каналида ушбу петицияни эълон қилиши сабабини қуйидагича изоҳлади:

Кўп ишлар аслида кутилмаганда, тасодифан рўй беради. Масалан, бугун Менинг фикрим жамоавий мурожаатлар порталига масъуллардан бири портални кўпроқ тарғиб қилсак жамият учун фойдали бўлиши, ҳуқуқий инструментлар орқали кўзланган мақсадларга эришиш мумкинлигини айтиб қолди.

Шундан сўнг, портални қандай ишлашини текшириш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисида жамоавий мурожаат жойладим.

5 киши қўллаб-қувватлади, ҳозир экспертиза жараёнида, ҳали овозга қўйилмади. Ўша мурожаатга қолдирилган изоҳда айтилишича, бу каби петициялар модератор томонидан илгари рад қилинган экан.

Қизиқ, қайси асос билан? Агар шунақа петицияларни ўтказишмаса, унда бу порталнинг нима кераги бор? Амалда текинга тонировка қилишга рухсат сўраб, натижада 16 млн сўм ҳақ эвазига рухсат олишга эришиш учунми?

Кўрамиз, нима бўларкин. Менимча, рад қилишмаса керак.

Ҳозирча мазкур петиция модератор тасдиғидан ўтгани йўқ.

Киритилди: 17:42 24.04.2019. Ўқилди: 2264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!