Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида юз берган автобус автоҳалокатида 7 киши эмас, 27 киши жабрланган, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Уларнинг барчасига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 19 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган. Икки нафарига Нурафшон тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин уйига рухсат берилган.
26 апрель куни Мирзо-Улуғбек туманида ўғрилар машинадан 48 млн сўм пулни ўмаришган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати ёзмоқда.
Тошкентдаги 17-сонли мактабда бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ларда кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар берди Repost.
ИИББ «Матиз» автомобили йўловчисининг калтаклангани акс этган видеога аниқлик киритди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни номаълум шахслар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи Х.Т.ни, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 8-даҳасида куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 3 900 АҚШ долларини олиб кетганлар.
Бугун, 29 апрел тун соат 02:00 ларда, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида, ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус бетон тўсиққа урилиб ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Сергели туманида қисқа фурсатда 100 дан ортиқ кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилди. Мазкур мавзеларда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан фуқаролар кўчиб келмоқда. Мазкур оилаларга янада қулайлик яратиш ва иш билан таъминлаш мақсадида маҳаллаларда мактаб, мактабгача таълим муассасаси ва соғлиқни сақлаш масканлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда ”Халқ сўзи” мухбири хабар бермоқда
Ниҳоят, бир неча кунлик шаррос ёмғирдан сўнг қуёш ўз нурларини соча бошлади.
Жорий йилнинг 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 15-МТМда болалар овқатига сифатсиз гўшт солинаётганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Miss Union Fashion—2019 халқаро танлови финалида 24 ёшли Азиза Токашева ғолиб бўлди, деб хабар берди, деб хабар берди «Nur.kz».
1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги энг кучли ер силкинишларидан бири кузатилди. Бугун ушбу ҳодисага роппа-роса 53 йил тўлди.