Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

Сурхондарёда ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ж. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик қисми кўздан кечирилганда, 2 та қўлбола мойжувоз ускунаси ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариб, қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган тадбир жараёнида воқеа жойидан фуқаро Б.Ж.га тегишли бўлган икки дона мойжувоз ускунаси, кунжара 278.6 кг, мойжувоз ускунасидан ишлаб чиқарилган 772.9 кг қора ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олиб қўйилган.

 “O`ztandart” агентлиги “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг хулосасига кўра, ушбу қора ёғ мойжувоз ускунаси орқали, пахта чигитини пресслаш йўли билан қўлбола усулда тайёрланганлиги ва Давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги, яъни истеъмолга яроқсизлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 07.01.2019 йилда Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186(2) –моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича вилоят прокуратурасига юборилди.

Киритилди: 15:09 21.01.2019. Ўқилди: 1696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!