Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

30 ёшли чўпон 6 нафар сурхондарёликни "ухлатиб кетди"

30 ёшли чўпон 6 нафар сурхондарёликни "ухлатиб кетди"

Сурхондарё вилоятида олти фуқаронинг 74 бош қўй-эчкисини ойма-ой маълум ҳақ эвазига боқиб беришга ваъда қилиб, уларни ухлатиб кетган Узун тумани Оқтумшуқ маҳалласида яшовчи Сотиболди Қўзиев ишониб топширилган ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбланмоқда. Ўттиз ёшдаги бу кимсага Узун тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Тоғай Муродов (исм-шарифлар ўзгартирилди) 36 бош, Нозима Фаттоева олти бош, Соли Валиев 6 бош қўй-эчкисини, Ашур Тўраев 8 бош, Денов тумани Сурхондиёр маҳалласида яшовчи Нафосат Муродова 8 бош, Охтом маҳалласидан Холтожи Муродов ўн бош қўйини келишилган ҳақ эвазига боқиб бериш учун ишониб топширади. С. Қўзиев ўйлаб-нетиб ўтирмай, ўтган йил декабрь ойида фуқаролардан санаб олган чорва молларини сотиб, пулини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади. Бу қилмиши билан у қўй-эчкисини топширган фуқароларга 62 миллион 800 минг сўм моддий зарар етказади.

Бу ҳақда ички ишлар идорасига қарийб бир йилдан буён қўй-эчкилари қўрасига қайтиб келишини кутиб, эндиликда чорва молларидан умидини узган Узун тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Тоғай Муродов мурожаат этган.

Ушбу ҳолат бўйича Сотиболди Қўзиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- моддаси 2-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Manba: ЎзА

Киритилди: 10:42 20.12.2018. Ўқилди: 3884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!